Таҳририятимизга Қорақалпоғистон республикаси Қораўзак туманидан мурожаат келиб тушди. Унда айтилишича, Собир Камалов қишлоғида 2016 йилдан бери номаълум сабабга кўра, газ йўқ. Аммо газнинг ўчирилиши ҳақида ҳеч қандай қарор ёки бошқа шунга ўхшаш ҳужжатлар кўрсатилмаган. Мутасаддилар ҳужжатлар борлиги ва ҳаммаси қонуний эканлигини айтмоқда.

Йиғилиш ўтказганмиз дейишяпти, аммо унда ҳеч ким қатнашмаган. Мен учун эса кимдир имзо қўйган – дейди маҳалла фаолларидан бири.

Халқ газсизликдан азият чекмоқда. Қиш кунлари кунига 40 кгдан кўмир кетётгани, бунинг устига, 2 млнга олинган ўтин маҳсулотлари атиги 15 кунга етаётганидан маҳалла аҳлининг дили хира бўлган.