Ўзбекистонлик WBA/IBF чемпиони Муроджон Аҳмадалиевнинг навбатдаги ҳимоя жанги маълум бўлди. Муроджон ҳимоя жангини америкалик Ронни Риосга қарши ўтказади. Ушбу жанг 19 ноябрь куни АҚШда ўтказилиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Муроджон Аҳмадалиев проф боксда 9та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. Унинг рақиби Ронни эса 35 жанг ўтказиб, 32 бор ғалабага эришган.