“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия Премьер-лигасининг еттинчи туридан ўрин олган “Ливерпул”га қарши ўйиндан сўнг (2:2) “Ливерпул” мухлиси “Манчестер Сити” мураббийлар штабидан бирига тупурганини айтди. Бу ҳақда “Sky Sports” хабар берди.

“Манчестер Сити” мураббийи мерсисайдликлар бунинг учун чора кўриши кераклигини айтди.

“Мен бу лаҳзани кўрмадим, одамлардан эшитдим. Агар шундай бўлган бўлса, аминманки, “Ливерпул” унга қарши чора кўради. Ҳар бир клубда ҳиссиётлари туфайли ёмон иш қиладиганлар бор. Одам ўзини назорат қила олиши керак”, — деди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, учрашув 2:2 ҳисобида якунланган.

АПЛнинг етти туридан сўнг 15 очко тўплаган «Ливерпул» чемпионат жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. “Манчестер Сити” эса 14 очко билан учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Кейинги турда «Ливерпул» сафарда “Уотфорд”, “Манчестер Сити” эса ўз майдонида “Бёрнли” билан ўйнайди.