Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов якшанба куни ҳудудларда амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирмоқда.

Хусусан, Ҳидоятов авваллари мазкур жойлар қаровсиз ҳолга келиб қолган Юқори Чирчиқ туманида олиб борилаётган бунёдкорлик объектлари бўлди.

Ҳозир туман марказидаги кўчалар, хусусан, “Маърифат”,” Гулобод”, “Ўзбекистон” ҳамда “Қорасув” маҳалла фуқаролар йиғинида пиёдалар йўлаги, велойўлакчалар ҳамда сув тўғони (дамба) қурилиши ишлари олиб борилмоқда.

Даврон Ҳидоятов ҳудуддан оқиб ўтувчи анҳор тўғонидаги қурилиш жараёнлари билан яқиндан танишиб, мутасадди раҳбарларга зарур тавсиялар берди.

Юқори Чирчиқни обод манзилга айлантириш учун барча имкониятлардан фойдаланамиз”, – дейди Ҳидоятов.