Тошкент шаҳар Юнусобод туманида рўй берган ЙТҲ бўйича пойтахт ИИББ ахборот хизмати маълумот берди.

2021 йил 3-октабр куни Юнусобод тумани Янгишаҳар кўчасида иккита транспорт воситалари: «Спарк» (давлат рақами 30 З 987 ПА) ва «Нехиа-2» (давлат рақами 01 Т 386 ҚА) автомобиллари тўқнашуви рўй берди. ЙТҲ сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Тўқнашув натижасида иккала ҳайдовчилар ҳам бадан шикастлари билан шифохонага етказилдилар.

Мазкур факт бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан тергов олди текшируви ўтказилмоқда.