АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати Грин карта лотереяси 2023 (ДВ -2022) дастурида иштирок этиш учун аризаларни қабул қилиш шу йилнинг 6 октябридан 9 ноябргача давом этади.

Қайд этилишича, 2023 йилда 55 мингта грин-карт (Diversity Visas (DVs) ўйналади ва ҳужжатларни қабул қилиш 6 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 21:00дан бошланади ва 9 ноябрь куни соат 21:00 гача давом этади.

Рўйхатдан ўтиш даврида бир нечта ариза топширган шахслар дисквалификация қилинади. Аризалар бепул ва фақат dvlottery.state.gov. сайтида қабул қилинади.