ФСБ Москвада “Ҳизб ут-Таҳрир” террорчиларининг ҳибсга олинаётгани акс этган видеони эълон қилди.

Федерал хавфсизлик хизмати “Ҳизб ут-Таҳрир ал-Исломи” тарафдорларига қарши ўтказилган махсус операциянинг кадрларини эълон қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Кадрларда хавфсизлик кучлари гумонланувчилар яширинган бинога қандай киргани, шундан кейин уларни ушлаб тургани кўрсатилган.

Улардан тақиқланган ташвиқот материаллари топилган, ва ҳозирда уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Маълумот ўрнида, Ислом Озодлик Партияси (Ҳизб ут-Таҳрир ал-Исломий)нинг Россиядаги фаолияти 2003 йил Олий суд қарори билан тақиқланган.

Ташкилотнинг мақсади – “халифалик” тузиш орқали бутун дунё миқёсида исломий ҳукмронликни ўрнатиш.