Бутун дунёда Facebook, Instagram ва WhatsApp машҳур ижтимоий тармоқларида носозликлар кузатилди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқлардаги носозликларни кузатувчи Downdetector сайти маълум қилди.

Муаммолар ҳақида биринчи хабарлар Тошкент вақти билан 20:34 дан кейин пайдо бўлди. Улар асосан АҚШ ва Буюк Британияда, шунингдек Канада, Голландия, Германия, Италия, Франция, Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларда қайд этилган.

Фойдаланувчиларнинг кўпчилиги сайт ишлаши, серверга уланиш ва дастурларнинг ишдан чиқиши ҳақида шикоят қилганлар. WhatsApp фойдаланувчилари ҳам хабар юборишда муаммоларга дуч келишмоқда.

Маълумот ўрнида, Facebook ижтимоий тармоғига 2004 йил февраль ойида 19 ёшли америкалик талаба Марк Цукерберг асос солган.