“Ипак йўли дурдонаси” остида ўтган Тошкент халқаро кинофестивалида шериятни тарк этиб, режиссёрликка ўтган Аҳад Қаюм Ўзбекистонни тарк этиши ҳақида маълум қилди.

Аҳад Қаюм уни Ўзбекистонда қадрлашмаётганини айтиб, яқин вақт ичида Ҳиндистонга кўчиб ўтишни режалаштираётганини ва Болливудни эгаллай олишга қурби етишини айтган.

Таъкидлаш жоиз, Аҳаднинг аксарият мухлислари буни ҳазил ва навбатдаги пиар юриш дея қабул қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Аҳад Қаюм келажакда ўзининг киноларида Болливуд юлдузи Шоҳруххонни ўйнатишини айтган эди.