5-12-октябр кунлари Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Мусобақада иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси бугун Саудияга учиб кетди.

Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада 9 нафар спортчи билан иштирок этади. Ушбу мусобақа Ўзбекистон вакиллари учун Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлик учун захира спортчиларини саралаш йўлида муҳим аҳамиятга эга.

Ўзбекистон терма жамоаси таркиби билан танишинг!

Ўғил болалар:
Ашрафхон Абдужамилов
Ҳусинбой Матрасулов
Қудратбек Салимжонов
Диёрбек Эрматов
Қурбонмурод Намозов

Қизлар:
Озода Ҳожиева
Севинч Комилова
Нигора Сувонова
Мадина Жўраева

Мураббийлар: Нурилло Тоғаев, Жўра Зоиров.