Ўзбекистонда эмланиши кўзда тутилган 18 ёшдан катта аҳолининг ярмидан кўпи 1-доза вакциналарини олди. Коронавирусга қарши вакцинация бошланганига ярим йил бўлди, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

2021 йил 30 сентябрь ҳолатига кўра, мамлакатда эмланиши кўзда тутилган аҳолининг ярмидан кўпи, яъни 53,6 фоизи коронавирусга қарши биринчи доза вакциналарини олиб бўлган. 1-доза вакциналари билан эмланган аҳоли сони 11 491 111  нафарга етган.

Эмланиши кўзда тутилган 18 ёшдан катта аҳоли қарийб 21,5 миллион нафарни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, 28 сентябрдан Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи ва миллий техник иммунологик эксперт комиссиясининг қарорига асосан, Ўзбекистонда ота-оналар ва васийларининг розилиги асосида, ихтиёрий равишда 12 ёшдан катта болаларни Pfizer вакцинаси билан эмлаш йўлга қўйилган.