Афғонистон муваққат ҳукуматида ташқи ишлар вазири лавозимига тайинланган Амирхон Муттақий Кобулда Ўзбекистон элчиси Ёдгорхўжа Шодмоновни қабул қилди. Бу ҳақда «Толибон» томонидан афғон ташқи сиёсий идораси вакили этиб тайинланган Абдул Қаҳор Балхий Twitter саҳифасида маълум қилган, дея хабар бьермоқда «ТАСС» нашри.

Қайд этилишича, томонлар икки томонлама алоқалар, хусусан, Мозори-Шариф шаҳридаги аэропортни реконструкция қилиш ва авиақатновларни қайта тиклаш масалаларини муҳокама қилишган.

Амирхон Муттақий Ўзбекистон дипломатик миссияси раҳбарига миннатдорчилик билдириб, Тошкент ва Кобул ўртасида «икки томонлама муносабатларни келажакда ривожлантиришга чақирган».

Аввалроқ, Абдулазиз Комилов Афғонистон бўйича ТТДҲК Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида қатнашгани хақида хабар берган эдик.