“UzAuto Motors” Chevrolet Lacetti автомобили ишлаб чиқарилишини 12,5 фоизга оширди. Бу ҳақида компания матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жорий йилнинг сентабр ойида компания Chevrolet Lacetti автомобилини ишлаб чиқариш линияларида оптимизация ишларини олиб борди. Амалга оширилган ишлар натижасида Chevrolet Lacetti автомобилининг ишлаб чиқарилиш ҳажми кунига ўртача 280тадан 320тага етди.

Олиб борилган модернизация ишлари ушбу автомобиль моделининг ишлаб чиқарилишини ойига ўртача 1000 донага кўпайтириш имконини беради.

Ишлаб чиқаришнинг кўпайиши юзага келаётган навбатларни қисқартиради ва мижозларга ушбу оммабоп автомобилни қисқа муддатларда етказиб беришни таъминлайди.