WBC чемпиони Тайсон Фьюри Деонтей Уайлдер билан ўтказиладиган учинчи жанги олдидан интервью берди.

“Жангга 100% тайёрманми? Ҳа, мен миллион фоиз тайёрман! Жисмоний ҳолатим ажойиб, буқадек бақувватман. 12 раунд спарринг тушяпман. Менинг спарринг рақибларим дунёдаги энг кучлилари. Мен мутлақ тайёрман. Бугун жангга тайёрман, эртага ҳам тайёр бўламан, умуман ҳар доим шайман.

Мен ҳар доим жанг қилишга тайёр бўламан ва ўзимни оқлашга ҳеч қандай баҳоналар қидирмайман. Айнан шу жиҳатим билан бошқалардан ажралиб тураман.

Деонтей Уайлдерни тамом қилганимдан сўнг, мен кейинги рақиб томон ҳаракатланаман. Гап рақибда эмас, улар нималарни режалаштирганига тупурганман”, – дейди Тайсон Фьюри.