Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қайта тикланган ва Кинематография агентлиги томонидан бўлиб ўтаётган “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивалининг ҳисобот конференцияси бўлиб ўтди.

Унда халқаро делегациялар вакиллари, мутахассислар, киноижодкорлар ва ёшлар иштирок этишди.

Конференцияда вилоятлар бўйлаб хориж ва миллий фильмларнинг намойиши, жумладан “Бардош”, “Бир кунлик тўй”, “Тутқунлик”, “Самарқандда қовун таровати” бадиий фильмларининг катта премьералари ўтказилди.

Кинофестивалга Люк Бессон, Стивен Сигал, Франко Неро, Никита Михалков, Митҳун Чакраборти, Жерар Депардье, Вольтер Афанасев, Роб Минкофф, Тимур Бекмамбетов, Павел Прилучный, Равшана Куркова, Алексей Чадов, Игор Жижикин, Фархад Махмудов, Евгений Кулик, Оливер Гай-Уоткинс ва бошқа таниқли меҳмонлар ташриф буюришди.

Конференцияда 28 сентябрдан буён давом этаётган кинофестивалнинг махсус дастуридан ўрин олган тадбирлар бўйича батафсил маълумот берилди.