Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қайта тикланган ва Кинематография агентлиги томонидан ташкил этилган “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали давом этмоқда.

Унда таниқли россиялик кинорежиссёр Тимур Бекмамбетов ва ёшлар билан ижодий учрашув ташкил этилди.

Маълумот учун Тимур Бекмамбетов кинофестивалда ташкил этилган “Кино 5 кунда” танловида ҳакамлар ҳайъати аъзоси сифатида қатнашди, кинофестиваль доирасида режиссёрнинг фильмлари ҳам намойиш этилди.