Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Кинематография томонидан ўтказилаётган “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивалида бугун Рахул Равайл билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.

Рахул Равайл таниқли ҳинд кинорежиссёри бўлиб, афсонавий актёр Раж Капур билан бирга ишлаган. Ижоди давомида “Бетоб”, “Муҳаббат тарихи”, “Аржун Пандит”, “Дакайт” фильмларини суратга олган. Ҳинд миллий ва халқаро мукофотларни қўлга киритган.

Учрашувда Рахул Равайл кино соҳасидаги кўп йиллик тажрибаси ҳақида сўзлади. Шунингдек, Болливуд киносаноатининг бугунги кундаги фаолияти, ўзбек ва ҳинд мутахассисларини бирлаштириш, ҳамкорликни йўлга қўйишни таъкидлаб ўтди.