Сурхондарёда Lacetti автомобилининг газ баллонида ёрилиш юзага келди. Бу ҳақида ФВВ ахборот хизмати маълумот берди.

Қайд этилишича, куни кеча, 2 октябрда соат 15:30 да Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида жойлашган «Жарқўрғон Сарбон-Брокер МЧЖ»га қарашли сиқилган газ тўлдириш шахобчасида «Лаcэтти-2» русумли автомобилига газ тўлдириш жараёнида газ баллонининг ёрилиши юзага келган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ, ёнғин содир бўлмаган, ёнғин қутқаув экипажлари чақирилмаган, дейилади хабарда.

Дастлабки маълумотларга кўра, газ баллонининг ёрилишига автомобилга ўзбошимчалик билан ўрнатилган (ЭCЭК 110 Ш 72 кг скотчли) газ баллонининг юқори босим остида техник деформацияси сабаб бўлган деб тахмин қилинмоқда.

Воқеа жойига ФВБ, ИИБ, Прокуратура ва бошқа тегишли идораларнинг мутахасисслари чиқишган.

Аввалроқ, Қашқадарёда ичида ҳайдовчи бўлган Lacetti газ баллони портлаб кетгани хақида хабар берилган эди.