Ижтимоий тармоқларда тарқалган Шўрчи туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан ЙҲХББ ахборот хизмати маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 22 сентябрь куни соат 15:30 ларда, Сурхондарё вилояти, Шўрчи тумани, “Совжиронбобо” МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-41 автомобиль йўлининг 1513-километрида ҳайдовчи, 1983 йилда туғилган М.Э. “Lacetti” русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, 2013 йилда туғилган М.У.ни уриб юборган.

Натижада, пиёда М.У. тан жароҳати билан ҳайдовчи томонидан шифохонага олиб борилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан суриштирувлар давомида транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.