Каталониянинг “Барселона” клуби президенти Жоан Лапорта бош мураббий Роналд Куман жамоада олиб қолишга қарор қилди ва бу бўйича расмий баёнот берди.

Мен бир неча соат олдин шахсан Куманнинг ўзи билан суҳбатлашдим ва уни жамоада олиб қолишга қарор қилдим. Роналд “Барселона”ни яхши кўради ва жамоага ишонади. У жамоадаги ҳолатни ўзгартириш учун барчасига тайёр”, – деб баёнот берди Лапорта.

Шундан сўнг “кўк-анорранглилар”  бош мураббийи Роналд Куман президент Жоан Лапортанинг баёнотига жавоб берди.

Менимча, Лапорта тўғри иш қилди. Мен унга аллақачон вазият ёмонлигини айтган эдим. Биз кеча телефонда гаплашдик, эрталаб эса жамоа муаммолари, клуб муаммолари, менинг муаммоларимни муҳокама қилдик.

Мен клубдан мураббий билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритишни сўрадим. Чунки кийиниш хонаси нима бўлаётганини билиш жуда муҳимдир.

Лекин биз “Барселона”миз ва биз ғалаба қозонишимиз керак. Ҳар бир мураббий босим остида ишлайди, “Барса”да икки карра кўпроқ босимда ишлашга тўғри келади

Биз президент билан яхши суҳбатлашдик, у ҳамма нарсани раҳбарият билан муҳокама қилиб, қарор қабул қилди.

Биз жамоа ҳақида гаплашдик, мен муаммо ҳақида ўз тушунчамни, вазиятни яхшилаш йўлларимни тушунтирдим.

Бизда ҳужумкор ўйинчилар етарли эмас. Натижалар муҳим ва ишонч уларга боғлиқ. Олдинда ғалаба қозонишимиз учун учта учрашув бор.

Аммо умидлар катта, чунки олдинда икки ҳафталик танаффус бор. Биз бугун Албага таваккал қилишни хоҳламадик, бундан ташқари Фати яхшиланади, Дембеле ва Агуэро ҳам қайтишга яқин.

Ҳужумда бизда вариантлар бўлади – ахир булар моҳир футболчилар. Бугун қилинган хатоларни тузатишимиз керак ”, – деди Куман.

Қайд этиш жоиз, “Барселона” Ла Лиганинг 7 -турида “Атлетико”га мағлуб бўлди. Бу Каталония клубининг жорий мавсумдаги барча турнирлардаги учинчи мағлубияти.

Роналд Куман шогирдлари жорий мавсумда атиги 3та ўйинда ғалаба қозонишди ва 3 марта дуранг ўйнашди.

Бу “Барса” нинг 1987/88 йилдан буён мавсумдаги энг ёмон бошланиши, “Барселона” барча мусобақаларда 3 ғалаба қозонган ва 6 марта мағлуб бўлган.

Энг қизиғи, “Атлетико” ҳужумчиси Луиз Суарес ўзининг собиқ жамоаси “Барселона”га гол уриб Куманга телефон қўнғироғини кўрсатиб, унга бўлган телефон ҳақида эслатди.