Бугун Италия чемпионати 7-турдан ўрин олган “Рома” – “Эмполи” учрашуви бўлиб ўтади. Элдор Шомуродов тўп тепаётган римликлар бу гал ўз майдонида ўйин ўтказади.

Беллашув Тошкент вақти билан 21:00да бошланади. “Рома” айни пайт А Серияда 12 очко билан 4-ўринда бормоқда. “Эмполи” эса 9 очко жамғарган ҳолда 9-поғонани банд этган.

La gazzetta нашри ушбу баҳс учун тахминий таркибларни тузиб чиқди. Унга кўра Шомуродов захирадан ўрин олган.