“ПСЖ” бош мураббийи Маурисио Почеттино жароҳатланган ҳимоячи Серхио Рамос қачон клубда дебют қилиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда “L`Equipe” хабар бермоқда.

Аргентиналик мутахассис футболчининг ҳолати тўғрисида гапирди:

“Биз унинг тикланишини кундан-кунга кузатиб боряпмиз. Умид қиламанки, Серхио тезроқ майдонга қайтади, лекин ҳозирча қачонлигини айта олмайман. У тажрибали футболчи. Қачон у футбол ўйнашни бошласа, тезда мослашиб кетади”, — деди Почеттино.

Маълумот учун, Рамос 2021 йилнинг июль ойида “ПСЖ”га ўтганди, аммо жароҳати туфайли ҳали майдонга тушмаган.

Эслатиб зтамиз, “ПСЖ” раҳбарияти Серхио Рамосдан норози экани айтилганди.