ИНОЯТОВ КОМИЛ НЕЪМАТУЛЛАЕВИЧ

Иноятов Комил Неъматуллаевич 1960 йил 23 февралда Самарқанд шаҳар “Юқори Хўжа Саҳат” маҳалласида туғилган. 1967 йилда Самарқанд шаҳридаги 14-ўрта мактабнинг 1-синфига ўқишга қабул қилиниб, 1977-йилда ушбу мактабни аъло баҳолар ва “Олтин медаль” билан тамомлади.

1977-йилда Россия Федерациясидаги Свердловск Ҳуқуқшунослик институнинг терговчилик мутахассислиги факультетига ўқишга  кириб, 1982 йилда мазкур олий ўқув даргоҳини имтиёзли диплом билан тамомлади ва йўлланма билан Самарқанд вилояти ИИБга юборилган.

Самарқанд вилоят ички ишлар тизимида

– Темирйўл тумани ИИБда терговчи, Боғишамол тумани ИИБда терговчи,

– тергов бўлими бошлиғи ўринбосари, бошлиғи,

– Булунғур тумани ИИБ тергов бўлими бошлиғи,

– вилоят ИИБ тергов бўлимида катта терговчи каби лавозимларда ишлаб келди.

У Самарқанд вилоят ИИБ, Ички ишлар вазирлиги томонидан бир неча маротаба мукофотланиб, қимматбаҳо совғалар билан тақдирданган. 2010 йилда нафақага чиққач, турли соҳаларда ҳуқуқшунос бўлиб ишлаб келган. Иноятов Комил Неъматуллаевич 2021 йил 3 октябрь куни оғир касалликдан сўнг вафот этди.

Аллоҳ, камкасбимиз ва сафдошимизни ўз раҳмату – мағфиратига сазовор айласин! Аллоҳ оналари, аёлу-фарзандлари, укалари-сингиллари ва барча яқинларига сабри жамил ато этсин!” – дея таъзия изҳор этишди унинг яқинлари.