UFC собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов “Манчестер Юнайтед”нинг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналду билан Ислом дини ҳақида гаплашасизми? ёки йўқми? деган саволга жавоб берди. Бу ҳақда “Eman Channel” YouTube канали хабар берди.

Ҳабиб ҳар ким ўз эътиқодига содиқ қолишини таъкидлади.

“Роналду Исломни қабул қилиши мумкинми? У доим айтади: “Ассалому алайкум”, “Ин шaa aллоҳ”. У динни тушунади, лекин ўз эътиқодига содиқ қолади, мен ҳам ўз эътиқодимга содиқ қоламан. Мен одамлар билан учрашганимда, ҳеч қачон: “Ҳей, сиз қайси динсиз?” демайман. Бундай хатти-ҳаракатлар мусулмончилик учун яхши мисол эмас”, — дейди Ҳабиб.

Шунингдек, Ҳабиб “МЮ” – ”Эвертон” ўйинини стадиондан кузатгани ташриф бюрган.