Франция чемпионати 9-турида “ПСЖ” амалдаги мамлакат чемпионлари меҳмонда “Ренн” клубига имкониятни бой берди.

Биринчи бўлим бошиданоқ парижликлар рақиб дарвозаси томон кўп ҳужум уюштирди, аммо якунда майдон эгалари ҳисобни очишди.

Иккинчи бўлим тенг курашлар остида ўтганига қарамай “Ренн” ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Ўйин якунида ВАР Мбаппенинг голини ҳисобга олмади ва “ПСЖ” сафарда мағлубиятга учради.

“Ренн” – “ПСЖ” – 2:0
Голлар:Лаборд 45, Те 46.

“Ренн” – Гомис, Траоре, Агерд, Омари, Мелинг, Бурижо (Ассиньон, 75), Мартен (Сантамария, 76), Те (Угошукву, 87), Лаборд, Терье (Гирасси, 75), Сулемана.

“ПСЖ” – Доннарумма, Ҳакими, Маркиньос, Кимпембе, Мендеш, Ди Мария, Гуйе (Эррера, 76), Верратти (Вейналдум, 76), Месси, Неймар (Икарди, 76), Мбаппе.