Пентагон Кобулдаги ҳаво ҳужумида ҳалок бўлганларнинг оилаларига товон тўлашга тайёр. Бу ҳақда Пентагон матбуот котиби Майк Ховард маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, компенсация тўлаш учун маблағ тайёр. АҚШ ҳарбийлари ҳалок бўлган афғонларнинг қариндошлари билан алоқа ўрнатишга, шунингдек, таъзия билдиришнинг энг яхши усулини танлашга ҳаракат қилмоқда.

Аввалроқ, АҚШ 29 августда террорчи деб тахмин қилинган гуманитар ташкилот ходими ва яна 9 кишини йўқ қилган дрон учун нишонни танлашда хато бўлганини тан олди.

Эслатиб ўтамиз, Август ойининг бошида Толибон Афғонистон ҳукумат қўшинларига қарши ҳужумини кучайтирди, 15 августда Кобулга кирди ва эртаси куни уруш тугаганини эълон қилди.

Август ойининг охирги икки ҳафтасида АҚШ ҳарбийлари ҳимоясида бўлган Кобулдаги аэропортдан Ғарб фуқаролари ва улар билан ҳамкорлик қилган афғонларни оммавий эвакуация қилинди.

31 августга ўтар кечаси АҚШ ҳарбийлари Кобул аэропортини тарк этиб, АҚШнинг Афғонистондаги қарийб 20 йиллик ҳарбий хизматини тўхтатди.