Коронавирус пандемияси сабаб шундай қарор қабул қилининди.

Пекинда ўтказиладиган 2022 йилги қишки Олимпия ўйинлари чет эллик мухлислар иштирокисиз ўтади. Бу ҳақида Халқаро Олимпия қўмитаси маълум қилди.

“Чипталар фақат Хитойда яшовчи фуқаролар учун амал қилади. Якуний протокол ва пандемия чекловларининг қай тарзда бўлиши кўриб чиқилмоқда. Ўрганишлар якунлангандан сўнг якуний қарор эълон қилинади”, -дейилади Халқаро Олимпия қўмитаси баёнотида.

Эслатиб ўтамиз 2022 йилги қишки Олимпия ўйинлари 4-20 февраль кунлари ўтказилади.