Кеча Алишер Навоий номидаги киносаройида Республика Президенти ташаббуси билан қайта тикланган Тошкент халқаро кинофестивали доирасида Арно Фриле режиссёрлигида суратга олинган   “Менинг ўзбекча тушим” (“Мой узбекский сон”) фильми намойиш этилди.

Кинокартинада бош ролни таниқли актёр Жерар Депардьe ижро қилган.Намойишдан олдин фильм ижодкорлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Жерар Депардьe учрашувда  Ўзбекистонга аввал кўп бора келгани ва сафарларидаги хотиралари билан бўлишди. Шунингдек, кинофестивалга таклиф этилгани учун ўз миннатдорчилигини билдирди.