“Барселона” президенти Жоан Лапорта шанба куни кутилмаган қарор қабул қилди. У Роналд Куманни “Барселона” бош мураббийи сифатида қолишини эълон қилди.

“Куман “Камп Ноу”да катта босим остида қолди. Кеча “Барселона” “Атлетико”га қарши ўйинда мағлуб бўлди ва Ла Лигада тўққизинчи ўринни эгаллади.

Бу ҳам етмагандек Чемпионлар Лигасида жамоанинг ишлари яхши эмас кетма-кет икки ўйинда ҳам 3-0 ҳисобида мағлубиятга учради”.

“Барселона” бош мураббийи “Атлетико”га қарши ўйин олди матбуот анжумани ўтказда ва ўз келажаги ҳақида гапирди.

Аммо шанба куни Лапорта мураббийнинг келажагига бўлган шубҳаларни бартараф этишга мақсадида шундай деди: “Роналд Куман “Барса” бош мураббийи сифатида давом этади, биз унинг кўп сабабларга кўра маълум ишончга лойиқлигини ҳис қиламиз. У давом этади ва ишончга лойиқдир.

Куман “Барса”ни яхши кўради ва клуб учун жуда қийин пайтга келишга қарор қилди. У билан гаплашганимдан сўнг, мен унинг жамоага ишончини кўрдим. Аминманки, у қўлидан келганини қилади”.

Бироқ, пайшанба куни ESPNнинг хабар беришича, клуб Чемпионлар Лигасида “Бенфика” дан учралган мағлубиятдан (3:0) сўнг, Куманнинг ўринига мураббий қидиришни кучайтирган.

Маълумот учун, “Барселона” бош мураббийлигига номзодлар орасида: “Ювентус”нинг собиқ бош мураббийи Андреа Пирло ва “Ривер Плейт” бош мураббийи Марсело Галлардо ҳамда Хави Эрнандес ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, Куман “Барса” бош мураббийи бўлган биринчи мавсумида Испания Кубогини қўлга киритди ва Ла Лигада учинчи ўринни эгаллади.