Афғонистон пойтахтидаги «Идга» масжидида содир бўлган портлашда қурбон бўлганлар сони 12 кишига етди, деб хабар бермоқда Риа новости «Толибон» манбаларга таяниб.

Маълум бўлишича, вафот этганлардан ташқари яна 32 киши яраланган. Мазкур маълумотлар яна ошиши мумкин.

Аввалроқ, теракт содир бўлгани ва саккиз киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Кари Саид Хости учта гумонланувчи ҳибсга олинганини эълон қилган.

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларига кўра, портлаш масжидда бир неча кун олдин вафот этган Афғонистон муваққат ҳукумати маданият ва ахборот хизмати бўйича вазир ўринбосари Забиҳулла Мужоҳиднинг онаси вафоти муносабати билан жаноза намози ўқилган.