Бугун футзал бўйича Литвада бўлиб ўтаётган Жаҳон Чемпионатининг 3-ўрин учун ҳамда чемпионлик учун ўйинлари бўлиб ўтади. Дасталаб, 3-ўрин учун бўлиб ўтадиган учрашувда Бразилия терма жамоаси Қозоғистонга қарши майдонга чиқишса, финалда яна бир Жанубий Америка вакили Аргентина Португалияга билан курашади.

Маълумот учун, Бразилия – Қозоғистон урашуви Тошкент вақти билан 20:00да старт олса, финал 22:00га белгиланган. Ушбу баҳслар Оилавий телеканалида намойиш қилинади.