Европа Иттифоқи Украинада ҳарбий тайёргарлик миссиясини тузиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақида Welt am Sonntag газетасида хабар берилган.

Маълум қилинишича, мазкур кўриб чиқилаётган миссия Европа Иттифоқининг Украинадаги ҳарбий маслаҳат ва ўқув миссияси (EUATM) деб номланади.

Газетанинг ёзишича, Европа Ташқи ишлар вазирлиги бундай миссияни Россиянинг Украина чегараси яқинидаги «ҳарбий фаоллиги», шунингдек Қрим билан боғлиқ вазият фонида «Украина билан бирдамлик ифодасига» айланади, деб ҳисоблайди.

Ҳужжатда, шунингдек, Европа Иттифоқи Украина армиясининг ҳарбий салоҳиятини оширишга ёрдам бериши мумкин бўлган бошқа йўллар ҳам тилга олинган. Гап 2014 йилдан бери мавжуд бўлган Украинанинг фуқаролик хавфсизлиги секторини ислоҳ қилиш бўйича Европа Иттифоқи маслаҳат миссиясини кенгайтириш ҳақида бормоқда, деб ёзади газета.

Нашрнинг таъкидлашича, Украина Ташқи ишлар ва Мудофаа вазирлиги бошлиғи, Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Хосеп Боррелга «махфий мактуб» ёзиб июль ойи охирида ўқув миссиясини тузишни сўраган.