Енгил вазн тоифасида UFC рейтингининг олтинчи рақамли жангчиси Ден Ҳукер Ислам Махачевга қарши жанг ҳақида фикр билдирди.

“Исламни Хабибга жуда кўп бор ўхшатишади. У сўнгги жангларида жуда катта устунлик билан рақибларини мағлуб этди.

Мен Дрю Добер билан биргаликда машғулотларда иштирок этган ва қандай қилиб Ислам уни бунчалик осонлик билан мағлуб этганига ҳайрон бўлдим.

Унинг жанг услуби жуда ажойиб, бироқ мен уни оддий инсон эканлигини кўрсатиб қўйган биринчи жангчи бўлишни истайман.

Кўпчилик учун Ислам енгилмас рақибдек, бироқ мен машғулотларда жуда кўп кучли ва курашчи жангчиларга қарши спаринг ўтказганман”,-деди Ҳукер.