Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Кинематография агентлиги томонидан “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали бўлиб ўтмоқда.

Кеча Алишер Навоий номидаги киносаройда агентлик буюртмасига биноан Spectre студияси томонидан суратга олинган “Бир кунлик тўй” кинокомедиясининг катта премьераси бўлиб ўтди.

Аввал саҳнага фильм ижодкорлари ташриф буюришди ва таассуротларини сўзлаб беришди. Сўнг кинокартина намойиш этилди.

Сценарий муаллифи ва постановкачи режиссëр Шоҳрух Расулов, постановкачи оператор Иззатилла Лутфуллаев, постановкачи рассом Акмал Саидов, ижрочи продюсер Давронхўжа Абдуғаниев, муҳаррир Фурқат Усмонов.

 

Актёрлар Бахтиёр Турғунов, Хайрулла Саъдиев, Матёқуб Матчонов, Мухаббат Абдуллаева, Анвар Назаров, Асал Абдуллаева, Ситора Фармонова, Шоҳрух Ҳамдамов, Мухаммаджон Бобожонов, Анвар Салимов ва бошқалар.