Италиянинг Сардиния ороли Олбия шаҳри 6-10 октябр кунлари Халқаро дзюдо федерацияси тақвим режасидан ўрин олган нуфузли мусобақа – ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Бугун эрта тонгда Ўзбекистон терма жамоаси Италияга жўнаб кетди.

Дунёнинг 5 қитъаси, 74 давлатидан жами 508 (296 эркак, 212 аёл) нафар 21 ёшгача дзюдочилар қатнашадиган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам қатнашади. Олбия татамиларида жаҳон чемпионати медаллари учун 17 нафар ўзбекистонлик дзюдочи баҳс олиб боради.

Йигитлар:
-60 кг: Камолиддин Бахтиёров
-66 кг: Азизбек Ортиқов, Абдулбосит Абдусалимов
-73 кг: Жайҳунбек Назаров
-81 кг: Нурбек Муртазоев
-90 кг: Дилшоджон Баҳодиров
-100 кг: Ўткирбек Тўрабоев, Суҳроб Ражабов
+100 кг: Шоҳруҳ Мамарасулов

Қизлар:
-48 кг: Ҳалимажон Қурбонова
-52 кг: Юлиана Махсетбаева
-57 кг: Шукуржон Аминова
-63 кг: Фарангиз Режепова, Мамлакат Султонова, Фарангиз Ҳожиева
-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева
+78 кг: Фотима Курамбаева

Мураббийлар – Улуғбек Азизов, Муҳаммад Юсуф Ҳайдаров, Мўмин Набиев, Муқаддас Кубеева

Шифокорлар – Азиз Қаюмов, Нелли Стромм