Бугун “Ўзбекфильм” киноконцернида таниқли француз режиссёри Люк Бессон билан ижодий учрашув ташкил этилди. Учрашув давомида режиссёр кино санъатидаги тажрибасини барча билан ўртоқлашди.

Ўзбекистон ҳукуматининг кинога қўшаётган ҳиссасини юқори баҳолайман. Менинг юртимда ҳам давлат томонидан кино санъатига шундай кенг имкониятлар берилишини истардим”, – дейди Бессон.

Эслатиб ўтамиз, Республика Президенти  ташаббуси билан қайта тикланган Тошкент халқаро кинофестивали 3 октябргача давом этади.