Президент ташаббуси билан Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Кинематография агентлиги томонидан ўтказилаётган “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивалида 1 октябрь куни таниқли француз актёри Жерар Депардье билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда актёр ўзининг болалик даври ҳақида сўзлаб берди, фильмларни суратга олиш вақтидаги ҳикоялар ва кино соҳасининг келажаги ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

“Балки менда ўзбек қони бордир, чунки мен Ўзбекистон тарихига жуда қизиқаман. Шунинг учун мен Ўзбекистонда фильм суратга олишга қарор қилдим” -деди актёр. Таъкидлаш жоизки, Жерар Депардье Ўзбекистон маданияти элчиси ҳисобланади.

Машҳур актёр Ўзбекистонга аввал ҳам келганини айтиб ўтди ва ўзининг илиқ хотиралар билан ўртоқлашди, шунингдек, халқаро кинофестивалга таклиф учун миннатдорчилик билдирди.

“Ўзбекистон ҳукуматининг миллий кинематографияни ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатлари таҳсинга лойиқ. Кўриб турибмизки, ўзбек кинематографиясининг келажаги сифатида ёшларга катта эътибор қаратилмоқда”, – дея қўшимча қилди Депардье.

Эслатиб ўтамиз, кинофестиваль 3 октябрга қадар давом этади.