Афғонистоннинг янги ҳукумати ҳисобланадиган “Толибон” ҳаракати вакиллари Ҳиротдаги аёлларга яна бир тақиқ қўйишди. Бу ҳақда RFI агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, 29  сентябрь, чоршанба куни Ҳиротда “Толибон” расмийси аёлларни машинадан воз кечишга чақирган.

Қайд этиш жоиз, “Толибон” ҳаракати Афғонистоннинг Гилменд вилояти эркакларига замонавий соч турмакда юришни ва соқолни олишни, қизларга мактабга чиқишни тақиқлаб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, Август ойининг бошида Толибон Афғонистон ҳукумат қўшинларига қарши ҳужумини кучайтирди, 15 августда Кобулга кирди ва эртаси куни уруш тугаганини эълон қилди.

Август ойининг охирги икки ҳафтасида АҚШ ҳарбийлари ҳимоясида бўлган Кобулдаги аэропортдан Ғарб фуқаролари ва улар билан ҳамкорлик қилган афғонларни оммавий эвакуация қилинди.

31 августга ўтар кечаси АҚШ ҳарбийлари Кобул аэропортини тарк этиб, АҚШнинг Афғонистондаги қарийб 20 йиллик ҳарбий хизматини тўхтатди.