Яқин кунлар ичида сайтнинг янги талқини ишга туширилиши режалаштирилган шу муносабат билан, жорий сайтдан фойдаланиш давомида техник узилишлар кузатилиши мумкин. Келтирилган ноқулайликлар учун таҳририят номидан узр сўраймиз.

“Рома” ҳужумчиси Элдор Шомуродовга Испаниянинг “Севилья” клуби қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Евро-Футбол” хабар берди.

Хабарга кўра, “Севилья” ўзбекистонлик 26 ёшли ҳужумчини сотиб олмоқчи. Андалусияликлар Элдорни ёзги трансфер ойнасида олишга ҳаракат қилади. Бироқ, “Рома” устози Жозе Моуриньо Шомуродов билан хайрлашмоқчи эмас.

Унинг “Рома” билан шартномаси 2026 йилгача амал қилади.

Аввалроқ Пеллегрини “Рома” билан янги шартнома имзолагани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Шомуродов “Заря”га қарши ўйин олдидан фикр билдирганди.