“Реал” собиқ футболчиси Гути “Барселона”да мураббий бўлиб ишлаш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.

“Нима учун йўқ? Мен мураббий бўлишни истайман ва одамларга футболчиликдан ташқари, ушбу йўналишда ҳам имкониятларим борлигини кўрсатиб қўймоқчиман”, – деди Гути.

Эслатиб ўтамиз, Гутининг бош мураббий сифатидаги охирги жамоаси “Альмерия” бўлганди. Бунгача у “Реал” ва “Бешиктош” мураббийлари штабида ишлаган.