Қирғизистон президенти Садир Жапаров ўз уйини муҳтож одамларга топширди, деб хабар беради Қирғизистон президенти расмий сайти.

Жапаровлар оиласи бу икки қаватли уйда беш йил яшаган. Уни давлат ипотека компанияси балансига топширишган. У бой ватандошларини ундан ўрнак олишга чақирди.

Ҳамма билади, республиканинг кўплаб аҳолиси тирикчилик қилиш учун чет элга боришади. Биз турар жой турини барча фуқаролар учун арзон бўлишини таъминлашимиз керак”, – деди Жапаров.