Бугун Ўзбекистон Суперлигасининг 21-тур учрашувлари давом эттирилди. Дастлабки баҳс Муборакда  “Маъшал” ҳамда “Насаф” ўртасида бўлиб ўтди.

Илк дақиқалардан Насаф футболчилари ҳужумга зўр берди. Биринчи 1-бўлим ўрталарида қаршиликлар ҳисобни очишга эришди ва шу тариқа илк бўлим Насафнинг ғалабаси билан якунланди. Иккинчи бўлимда жамоалар гол уриш учун қулай вазиятларга эга бўлган бўлсада, ўйинда ҳисоб ўзгармади ва меҳмонда Насаф муҳим очкони қўлга киритди.

“Маъшал”- “Насаф” – 0:1

Гол: Насруллаев 24

Турнинг кейинги учрашувида «Андижон» ўз уйида «Суғдиёна»ни кутиб олди. Муросасиз кечган учрашувда ҳар иккала жамоа ҳам ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди ва дурранга имзо чекишди.

“Андижон” –  “Суғдиёна”- 0:0