Бугун, 2 октябр куни соат 6:30ларда Қамчиқ довонининг 194 км.да “Водий-Тошкент” йўналишида ҳаракатланган Cоbalt русумли автомобил ҳайдовчиси тез ҳаракатланиш оқибатида бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги хандаққа ағдарилиб кетган. Бу ҳақида ФВВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Тез тиббий ёрдам шифокорлари, Йўл патруль хизмати ҳамда “Қамчиқавтойўл”  иқтисослашган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ходимлари етиб боришган, қутқарувчилар довонидаги ЙТҲ оқибатини бартараф этишган, қурбонлар йўқ.

Мазкур ҳолатда автомашинадан ҳайдовчи ва икки нафар йўловчиси чиқариб олинган. Йўл транспорт ходисаси оқибатида ҳеч ким жароҳат олмаган. Шундай бўлсада уларга  шифокорлар ва қутқарувчилар амалий ва психологик ёрдам кўрсатишди.