La Gazzetta dello Sport нашри хабарига кўра, “ПСЖ” раҳбарияти “Боруссия Дортмунд” ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд учун курашишга қарор қилган. Клуб вакиллари аллақачон норвегияликнинг агенти Мино Райола билан гаплашган.

Маълум бўлишича, футболчининг вакили ўз мижози учун йилига 50 миллион евро маош сўраган.

Эрлинг жорий мавсумда 8 та ўйин ўтказди ва 11 та гол урди. Бундеслиганинг 6 туридан сўнг, “Боруссия” 12 очко жамғариб, тўртинчи ўринда бормоқда.

Трансфермаркт футболчининг нархини 130 миллион еврога баҳоламоқда.