Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Наманганда прокуратура ходими аёл кишига куч ишлатгани айтилмоқда” сарлавҳаси остидаги видеога нисбатан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов муносабат билдирди.

Наманганда прокуратура ходими деб тахмин қилинган шахс аёлга куч ишлатгани ҳақида видеохабар чиқарилган. Видеохабарда кўрсатилган ҳолат Бош прокуратура томонидан ўрганиб чиқилмоқда. Натижаси ҳақида хабар қилинади”, – дейилади муносабатда.