УЕФАнинг ЕЧЛ ортидан топадиган даромади 3-4 млрд еврога баҳоланади. Чемпион жамоа учун 100-120 млн евро атрофида даромад қилади. Қолган жамоалар 40-80 млн оралиғида. Бундай клублар ичига доимий кириш ҳам осон эмас, асосан 1/4 финалга чиққан грандлар бу пулга эга чиқадилар.

Аммо Неймардан кейинги бозор бизнинг қизил сабзи каби кўтарилиб кетди. “ПСЖ” мисолида олиб қарасангиз, французлар 2 маротаба кетма-кет ЕЧЛни ютган тақдирида Неймарнинг трансфер пулини оқлайдилар. Ҳали бу ерда яна қанча афсоналарнинг маоши бор, шу жумладан Неймарнинг ўзиники ҳам.

Суперлигани тузиш орқали 3 млрд пулга 16та жамоани ўзи эгалик қилиш мақсади. Агар бу турнирда 16та жамоа бўлиб,  даромад 3 млрд бўлса, клублар 187 500 000 Евро миқдорида бойиб оладилар. Бу ЕЧЛни ютган жамоанинг бонусидан анча кўп ва унга бир йўла 16та клуб эга чиқади. ЕЧЛда эса 1та жамоа. Қолганлар юқорида ёзилганидек, 40-80 млн атрофида ишлайди, аммо бу миллионлар энди миллиардлар ўйинига етмаяпти.

Энди ЕЧЛда бериладиган бонуслар кетма-кетликиги.

32та жамоанинг иштироки учун – 488 000 000 евро.
Гуруҳ ўйинларидаги максимал ғалабадан келиб чиқиб бериладиган бонуслар – 268 800 000 евро.

1/8 финалчиларга – 153 600 000 евро.
1/4 финалчиларга – 42 400 000 евро.
Финалчиларга – 31 000 000 евро.
Ғолиб жамоага – 20 000 000 евро.

Клублар учун тўланиладиган жами ҳаражатлар – 1 003 800 000 евро.

Бундан ташкари УЕФА ишлаб топадиган даромадидан Европа лигаси ва Шомуродов тўп тепаётган лига бонусларига ҳам сарф қилади. Ундан ташқари ўсишга лаёқади бор, бироқ молиявий ҳолати чатоқ мамлакат клублари ҳам айнан шу пул орқали молиялаштирилади.

Айнан шу ҳолат “Реал”, “Барселона”, “Ювентус” каби грандларнинг асабига тегяпти.

Нимп учун, шу пулларни ўзимиз ишлашимиз мумкин бўлган бир пайтда, уни Европа билан бўлишиш керак? Шу мавзу гранд раҳбарлар иштирокидаги йиғилишда сўнгги 2-3 йилда кўтарилиб келиняпти.