Наманган ФВБ матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 2 октябрь куни соат 00:13да Наманган тумани ФВБга тумандаги “Қурама” МФЙ Қорасув кўчасидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида маълумот келиб тушган.

Қутқарувчилар воқеа жойига соат 00:25да етиб боришиб, ёнғин икки дақиқа ичида қуршаб олишган ва 00:45да ўчирилган.

Натижада шохобчани биринчи газ қуйиш ускунаси ва шифт қисмида 40 кв.метр жойи ёниб, зарарланган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар ёки ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.