Прокуратура органларида кўп йиллар фидокорона хизмат қилиб, ёш мутахассисларга иш ўргатиш, кадрларнинг касбий маҳорати ва малакасини ошириш, уларни қасамёдга садоқат руҳида тарбиялаш ҳамда фаолиятни илмий-методик жиҳатдан таъминлаш ишига салмоқли ҳисса қўшаётган ходимларни рағбатлантириш мақсадида, Республика Бош прокурори буйруғи билан Наманган вилоят прокуратураси фахрийси Одилжон Азимов “Фидойи мураббий” кўкрак нишони билан ва Наманган шаҳар прокурорининг ўринбосари Бахтиёр Шодмонов Бош прокурорнинг фахрий ёрлиғи билан тақдирландилар.

Бундан ташқари, очилиш маросимида бир гуруҳ прокуратура фахрийлари ҳамда Давлатобод туман прокуратурасининг янги биноси қурилишида фидойилик кўрсатган қурувчиларга эсдалик совғалари топширилди.

Шундан сўнг, тадбир қатнашчилари янги бинода яратилган қулайлик ва шароитлар билан танишдилар.

Мазкур бино қурилиши “Зуҳал инвест сервис” МЧЖ бунёдкорлари томонидан амалга оширилган, бино халқаро андозаларга мос келадиган, барча қулайликларга эга бўлган ҳамда энг сўнгги анжомлар билан жиҳозланган.

Энг муҳими янги бино аҳоли яшаш жойига яқин ва мурожаатчилар учун қулай жойда жойлашган.