Осиё Тараққиёт Банкининг витце-президенти Шиксин Чен Наманган шаҳрида олиб бориладиган “Оқова сув тозалаш иншоотини давлат-хусусий шериклик асосида қуриш ва фойдаланиш” лойиҳасининг тақдимотида иштирок этди, дея хабар бермоқда “Ўзсувтаъминот” АЖ ахборот хизмати.

Бу лойиҳа тақдимотини “Ўзсувтаъминот” АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Хуршид Раҳматуллаев олиб борди. Лойиҳанинг қиймати 50 млн долларни ташкил қилмоқда.

Ушбу лойиҳадан асосий мақсад Наманган шаҳридаги марказий сув оқова таъминотини атроф-муҳитга зарар етказмаган ҳолда тозалаш ишларини олиб боришдир.