Уч вазн бўйича собиқ жаҳон чемпиони Василий Ломаченко (15-2, 11 КО) ўзининг Инстаграм саҳифасида бокс афсонаси Рой Жонс билан учрашув ҳақида фикр билдирди.

“Мен кичкина бўлганимда, телевизорда Рой Жонсга қарадим ва уни ҳеч қачон яқиндан танийман деб ўйламаган эдим. Бугун мен унинг ёнида туриб, уни қучоқлаш шарафига муяссар бўлдим. Катта ҳурмат билан, афсона”,- деб ёзган Ломаченко Ўз Инстаграмида.

Малумот учун, Жонснинг ўзи бу постга изоҳ берди ва Василий унга укадек эканлигини таъкидлади.